+998(71) 245-34-05

Устав

  I .  Умумий қоидалар

    1.1.«Õzbekiston Mehr-shafqat vа salomatlik» жамоат фонди ( кейинчалик Фонд ) ўзини ўзи бошқарадиган, мустақил, ҳайрия  мақсадларини кўзлай- диган, аъзолиги бўлмаган жамоат фонди ташкилий-хуқуқий шаклда жисмоний шахслар томонидан ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилотидир.

   1.2. Фонд ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси  Конституцияси,  Ўзбекистон  Республикасининг “Нодавлат   нотижорат  ташкилотлари тўғрисида” ги, “Жамоат фондлари тўғрисида” ги, қонунлар ва нодавлат  нотижорат ташкилотлари фаолиятларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари хамда мазкур Устав асосида олиб боради.

   1.3. Фонд юридик шахc сифатида банк муассасаларида миллий ва хорижий валютадаги хисоб рақамларига, ўз муҳрига  ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисига эга бўлади.

   1.4.Фонд Ўзбекистон худудида фаолият кўрсатиб, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ваколатхона ва филиалларига эга.

   1.5.Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ваколатхоналари, хамда шаҳар, туман филиаллари фонднинг барча вазифаларини мазкур Устав хамда ўз Низоми  аcоcида фаолият кўрсатувчи алохида бўлинмасидир.

   1.6.Фонд рахбар органи жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, 100027, Тошкент шаҳри, Шайхантоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1 уйда жойлашган.

 Фонднинг мақсад ва вазифалари

  2.1. Фонднинг  мақсади    

- жамиятда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларни,  халқимиз табиатига хос бўлган юксак одамийлик фазилатларини ўзида мужассам этган азалий урф-одат ва анъаналарнинг қарор топишига кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислохатларда кўмаклашиш ва хамкорлик қилиш, одамларнинг маиший ҳаёти ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашишдан иборатдир.

   2.2. Фонднинг  вазифалари

-эътибордан четда қолган якка-ёлғиз, ёшлари улғайган, қаровчиси ва боқувчиси бўлмаган кишиларга, эҳтиёжманд оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни хар томонлама моддий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ахолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни янада яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида,  меҳнат жамоалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ишбилармонлар ва тадбиркорларнинг куч-ғайратларини кўнгилли асосда бирлаштириш;

-аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларда қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жихозлаш ишларида, соғлиқни сақлаш тизимида мехнат қилаётган ходимларни малакасини ошириш мақсадида хорижий давлатларда ўқитиш хамда рағбатлантиришда хомийлик қилиш;

-меҳр-шафқат ва ҳайри-эхсон амалларини тарғиб қилувчи хамда фуқаролар саломатлигини яхшилаш йўлида фаолият кўрсатаётган давлат, жамоат, хусусий ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилиш;

-инсонпарварлик ёрдами зарур бўлган оилаларга, ногиронларга, якка-ёлғиз қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз кишиларга, табиий офат, бахтсиз ходиса- лардан азият чеккан шахсларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб, васийликка мухтож кишиларнинг муаммоларига жамоатчилик ва меҳнат жамоаларининг эътиборини  жалб қилиш, уларга ижтимоий ва ўта зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида кўнгилли бадаллар ва ҳайриялар тўплаш;

-беморлар, қариялар ва якка-ёлғиз, ишга лаёқатсиз фуқароларга ижтимоий-тиббий ва бошқа турдаги ёрдамларнинг истиқболли, фондга тегишли дастурларни ишлаб чиқиш хамда уларни бажаришда фаол иштирок этиш;

-мавжуд имкониятлардан фойдаланилган холда, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар хисобида турган ёши улуғ қарияларга, беъдаво дардга чалинган якка-ёлғиз кишиларга, саломатлик ва саломатликни қайта тиклаш марказларида даволанишлари учун моддий ёрдам бериш;

-ахоли ўртасида зарур тушунтириш ва тарғибот ишларини кенг олиб бориш;

-турли мамлакатлар жамоатчилиги ва халқаро ташкилотлар билан ҳайрия ва ижтимоий фаолият соҳасида тажриба алмашиш мақсадида амалий алоқаларни  ва хамкорликни йўлга қўйиш.     

III. Фонднинг хуқуқ ва мажбуриятлари

       3.1. Фонднинг  хуқуқлари

3.1.1.Фонд:

- мулк хуқуқи ва бошқа ашёвий хуқуқлар асосида мол-мулкли бўлишга;  

- фуқаролик-хуқуқий битимлар тузишга;

- хайриялар, бадаллар, грантлар ва бошқа маблағлар олишга;

- судда, бошқа органлар ва ташкилотларда ўз манфаатларини ифода этиш ҳамда химоя қилишга;

- оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва ноширлик фаолиятини амалга оширишга;  

- ўз фаолияти тўғрисида маълумотлар тарқатишга;

- ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этишга;

- давлат хокимияти ва бошқаруви органларига белгиланган тартибда таклифлар киритишга;

- халқаро алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ҳамда халқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этишга хақли.

3.1.2. Уставда белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш мақсадида белгилангаган тартибда юридик мақомга эга бўлган муассасалар, ташкилотлар ва тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этади.

3.1.3. Фонднинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, қонунда белгиланган тартибда хайрия концертларини, маданий-спорт тадбирларини ташкиллаштиришга кўмаклашади. 

3.1.4. Фонд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.

3.2. Фонднинг   мажбуриятлари:

3.2.1. Фонд:

- ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига ва фонднинг Уставига мувофиқ амалга ошириши;

- фаолиятининг ошкоралигини таъминлаши ва мол-мулкидан фойдалани­ши тўғрисида хар йили ҳисоботлар эълон қилиши;

 - рўйхатдан ўтказувчи орган вакилларига ўтказадиган тадбирларга эркин кириш имкониятларини бериш;

- ўз фаолиятининг натижалари хисобини юритиш хамда рўйхатдан ўтказувчи солиқ ва статистика орган­ларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.

3.2.2. Фонд зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар хам бўлиши мумкин. 

IV. Фонд фаолиятининг иқтисодий асоси

4.1. Фонднинг мол-мулки

4.1.1. Бинолар, иншоотлар, турар жойлари ва бошка иморатлар, асбоб- ускуналар, автотранспорт воситалари, инвентарь, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлар, қимматли коғозлар ва ўзга мол- мулк фонднинг мулки бўлиши мумкин.

4.1.2. Фонднинг мол-мулкидан фонд Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.

4.1.3. Фонднинг мол-мулкидан гаров ёки мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг бошқа усули сифатида фойдаланилиши, шунингдек кредитлар бериш учун фойдаланилиши мумкин эмас.

4.2. Фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари

4.2.1. Фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилар бўлиши мумкин:

- муассислар (муассис) томонидан бир йўла тўланадиган (ўтказиладиган) ёки мунтазам келиб турадиган пул ва бошқа тушумлар;

- юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари;

- юридик ва жисмоний шахслар, давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар, чет давлатлар ажратадиган грантлар;

- фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда);

- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

4.2.2. Фонд мол-мулкини фонд бошқаруви тасарруф этади ва мулк учун жавобгар хисобланади.

4.3. Фонднинг мол-мулкидан фойдаланиш

4.3.1. Фонднинг мол-мулкидан фонд Уставда белгиланган мақсад ва вазифа-

ларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун  фойдаланилади.

 4.3.2. Хар йилги маъмурий харажатларнинг жами суммаси, шунингдек  фонднинг васийлик кенгаши хамда тафтиш комиссияси аъзоларига хақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш фонд барча харажатлари суммасининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.

 4.3.3. Фонднинг мол-мулки фондга алоқадор шахслар ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.

V. Фонднинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши

5.1. Фонд қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан ўз Уставида белгиланган мақсадларга тўғри келадиган доирада шуғулланиши мумкин.

5.2. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари фонд томонидан фақат лицензия асосида амалга оширилиши мумкин.

 VI. Фондни бошқариш

6.1.  Фонднинг васийлик кенгаши

- Фонд васийлик кенгашининг аъзолари Таъсисчилар томонидан 5 (беш) йил муддатга тайин­ланади.

- Фонднинг васийлик кенгаши фонднинг органи бўлиб, у фонд фаолияти устидан назоратни амалга оширади.

- Фонд васийлик кенгашининг таркиби 5 (беш) кишидан иборат бўлади.

- Фонд васийлик кенгашига унинг аъзолари орасидан 5 (беш) йил муддатга сайланган раис рахбарлик қилади.  

- Фонд васийлик кенгашининг аъзолари айни бир вақтнинг ўзида фонднинг бошқаруви ва тафтиш комиссиясига аъзо бўлишлари мумкин эмас.

- Фонд васийлик кенгаши мажлиси йилига камида бир маротаба чақирилади, аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашса, мажлис ваколатли хисобланади.

- Фонд васийлик кенгаши мажлисининг қарорлари қатнашувчиларнинг оддий кўп­чилик овози билан қабул қилинади.

 - Фонд васийлик кенгашининг қарорлари фонднинг бошқаруви ва бошқа органлари, фонд ходимлари учун мажбурий ҳисобланади;

- Фонднинг молиявий шароитига караб васийлик кенгашининг аъзолари­га хақ тўлаш ва уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳаражатла­рини компенсация қилиш мумкин.

          6.2. Фонд васийлик кенгашининг ваколатлари

Фонд васийлик кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:  

- фонд фаолияти устидан хамда ушбу фаолият қонун хужжатлари ва фонд Уставига, фонд васийлик кенгашининг қарорларига мувофиқ бўлиши устидан назоратни амалга ошириш;

- фонд Уставига киритиладиган  ўзгартишлар ва кўшимчаларни  тасдиқлаш;

- фонднинг  бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш;

 - фонднинг фахрий раисини сайлаш;

- фонднинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкидан фойдалaниши  устидан назоратни амалга ошириш;

- фонд бюджетини, фонднинг йиллик балансини, йиллик молиявий ҳисо- ботини, шу жумладан фонд бошқарувининг ўз фаолияти тўғрисидаги  хисоботини тасдиқлаш;

- фонд фаолиятини навбатдан ташқари текшириш учун аудиторлик ташки­лотини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- фонд бошқарувининг фонд Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларига зид бўлган қарорларни ижросини тўхтатиб қўйиш ёки уларни бекор қилиш;

- фондни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

   Фонднинг васийлик кенгаши фонднинг бошқа органларидан фонд фаолия- тига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиш ва олишга хақли.

 Фонд бошқаруви

Фонд  бошқаруви  фонднинг ижроия органидир.

Фонд бошқарувининг таркиби 19 кишидан иборат бўлиб, фонд васийлик кенгаши томонидан 5 (беш)  йил муддатга сайланади. Фонд бошқарувига унинг аъзолари орасидан  5 (беш)   йил муддатга бошқарув мажлисида сайланган раис рахбарлик қилади.

 Фонд бошқарувининг раиси ва аъзолари  фонд васийлик кенгаши ва тафтиш комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин эмас;

Фонд бошқаруви йилига камида бир марта ўз фаолияти тўғрисида Васийлик кенгашига ҳисобот тақдим этади;

      6.4. Фонд  Бошқарувининг ваколатлари  

Фонд бошкарувининг ваколатларига қуйидагилар киради:

- фонднинг жорий фаолиятига умумий рахбарлик қилиш;

- фонд томонидан ташкил этилган тадбиркорлик тузилмалари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;

- фонд васийлик кенгаши билан келишув асосида фонд ходимларининг штат жадвали ва иш хақи миқдорини, харажатлар сметаси хамда йиллик иш режасини белгилаш;

- фонд васийлик кенгаши билан келишув асосида фонд ваколатхоналарини ва филиалларни  таш­кил этиш хамда уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга  ошириш;

- фонд фаолияти учун зарур бўлган дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- фонднинг ваколатхоналари ва филиаллари тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш, уларнинг рахбарларини тайинлаш;

- фонд мол-мулкини бошқаради ҳамда уни тасарруф этади;

- фонд бошқарувининг мажлиси заруриятга қараб камида бир йилда икки марта   чақирилади. У ўз аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этгандагина ваколатли хисобланади. Бошқарув мажлисининг қарори очиқ овоз бериш йўли билан кўпчиликнинг овози билан қабул қилинади;

- фонд бошқарув қарорлари фонднинг барча ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий­дир.

   6.5. Фонд бошқарувининг раиси 

- фонд бошқаруви фаолиятига рахбарлик қилади, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва чет эл ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда фонд номидан иш кўради;

-Фонд Васийлик кенгаши ва фонд Бошқаруви йиғилиши қарорларининг ба­жарилишини таъминлайди;

- фонд васийлик кенгаши ва фонд бошқаруви йиғилиши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

 - турли битимларни ва шартномаларни имзолайди; 

- фонд бошқаруви номидан фармойиш ва буйруқлар чиқаради;

- ходимларни  ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

-ўз ўринбосарлари ва бошқа ходимлар ўртасидаги хизмат вазифаларини тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди. 

  6.6. Фонд фахрий  раиси

 - фахрий раис фонд васийлик кенгаши томонидан  5 ( беш )  йил муддатга сайланади.

 - фахрий раис жамоатчилик асосида фонд васийлик кенгаши, бошқаруви  хамкорлигида турли мамлакатлар  жамоатчилиги, халқаро ташкилотлар билан ҳайрия ва ижтимоий фаолият сохасида тажриба алмашиш мақсадида жамоатчилик асосида хамкорликни йўлга қўяди.      

 - ўта мухтож кишиларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда кўнгилли бадаллар ва ҳайрия-эҳсонлар тўплашга қаратилган режаларга кўмаклашади.

 - фонднинг фахрий раиси алоҳида ваколатларга эга эмас.

VII. Фонднинг ваколатхона ва филиаллариини ташкил этиш тартиби

   7.1. Фонднинг ваколатхона ва филиали 

7.1.1.Фонднинг вилоят ваколатхонаси, шаҳар, туман филиаллари фонд бошқарувининг қарори асосида тузилиб, Адлия органларида хисоб рўйхатидан ўтадилар.

7.1.2.Ваколатхона ва филиаллар юридик шахс мақомига эга бўлмайди. Улар жойларда фонднинг асосий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун масъул хисобланадилар.

7.1.3.Ваколатхона ва филиал фаолиятига фонд бошқаруви қарори билан тайинланган раис рахбарлик қилади.

    7.2. Ваколатхона ва филиал раиси

 7.2.1.Фонднинг юқори органлари қарорларини бажарилишини ташкил  этади;

 7.2.2.Белгиланган тартибда фонд бошқарувига иш режаларини бажарилиши ва маблағлардан фойдаланиш юзасидан хисобот бериб туради.

 7.2.3. Ваколатхона ва филиал ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конс- титуцияси,  «Жамоат фондлари тўғрисида» ги қонун, мазкур Устав хамда фонд бошқаруви томонидан тасдиқланган Низом аcоcида  амалга оширади.

 7.2.4.Фонд ваколатхона ва филиални мол-мулк билан таъминлайди.

 7.2.5. Ваколатхона ва филиалнинг мол-мулки алоҳида балансда хамда фонднинг балансида хисобга олинади.

 7.2.6. Ваколатхона ва филиал рахбари ажратилган  мол-мулк учун жавобгар хисобланади.

 7.2.7. Ваколатхона ва филиал мол-мулкдан фонд Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланадилар.

 7.2.8. Ваколатхона ва филиалларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан мол-мулкни бошқариш борасидаги хуқуқлари, уларни тугатиш тартиби уларнинг Низомларида белгиланади.

 VIII. Фонд фаолияти устидан назорат

   8.1. Фонднинг тафтиш комиссияси

 Фонднинг молиявий фаолиятини хамда унинг пул маблағлари тўғри сарфла -ниши ва мол-мулкидан  тўғри  фойдаланилишини назорат қилиш учун 5  (беш)  йил муддатга 3 (уч) кишидан иборат таркибда фонд тафтиш комиссияси васийлик кенгаши томонидан сайланади. Тафтиш комиссиясига унинг аъзолари орасидан 5 (беш) йил муддатга сайланган раис рахбарлик қилади. 

Фонд тафтиш комиссиясининг аъзолари айни бир вақтнинг ўзида фонднинг васийлик кенгаши ва бошқаруви аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Фонд тафтиш комиссияси фонд васийлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишини талаб қилишга хақли.

Фонднинг молиявий шароитига қараб фонднинг тафтиш комиссияси аъзоларига хақ тўлаш хамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлик ҳаражатларини компенсация қилиш мумкин. Тўланадиган бундай хақ ва компенсация миқдори фонд васийлик кенгаши томонидан белгиланади.

 8.2. Фонд тафтиш комиссиясининг текширувлар  ўтказиши

Фонднинг молиявий фаолиятини ва фонд бошқаруви томонидан пул маблағ­лари тўғри сарфланаётганлигини хамда бошқа мол-мулкдан тўғри фойдала-

ни­лаётганлигини текширишни фонд васийлик кенгашининг қарорига биноан фонд тафтиш комиссияси фонднинг бир йиллик ёки бошқа муддатдаги фаолияти якунлари бўйича амалга оширади.

Фонднинг мансабдор шахслари фонд тафтиш комиссиясининг талабига биноан комиссияга фонднинг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Фонднинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари асосида фонд тафтиш комиссияси қуйидагиларни ўз ичига олган хулоса тайёрлайди:

- ҳисоботлардаги ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигига берилган баҳо;

- бухгалтерия хисоби юритилиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилганлиги ҳоллари тўғрисидаги маълумот;

- аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек фонд молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифлар.

 IX. Фонд фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш

 Фонд қонун ҳужжатларига мувофик хар йили ўз фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказади.

 Аудиторлик ташкилотини фонднинг васийлик кенгаши танлайди.

 Фондга алоқадор шахслар фонд фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказишга аудитор сифатида жалб этилиши мумкин эмас.

 Х. Фонд фаолиятини тўхтатиб қўйиш

Фонд қонун ҳужжатларини ва фонд Уставида белгиланган талабларни бузган тақдирда унинг фаолиятини  рўйхатдан ўтказувчи органнинг аризасига бино- ан суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Фонд фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби ва муддатлари қонун  ҳужжат- ларида белгиланади.

 Фонд фаолияти устидан давлат назорати

Фонд фаолияти устидан давлат назорати рўйхатдан ўтказувчи орган ва

бошқа ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

 XII. Фонд Уставига, фонд  ваколатхонаси ва филиали Низомига ўзгартишлар,  қўшимчалар киритиш тартиби

Фонд Уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар фонднинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади хамда рўйхатдан ўтказувчи органга икки хафталик муддатда маълум қилинади.

Фонд ваколатхонаси ва филиали Низомига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар фонд бошқаруви томонидан тасдиқланади хамда рўйхатдан ўтказувчи органга икки хафталик муддатда маълум қилинади

 XIII. Фондни қайта ташкил этиш

Фонднинг васийлик кенгаши қарорига биноан фонд қайта ташкил этилиши мумкин.

Фонднинг қайта ташкил этилишига фақат бошқа фонд билан қўшиб юборилган, бошқа фондни бирлаштириб олган ёки бошқа фондга бирлаш -тирилган ҳолларда йўл қўйилади.

 XIV. Фондда ҳисобга олиш ва ҳисобот

Фонд  ўз  фаолияти  натижалари  ҳисобини  юритади  хамда  белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказувчи, давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларига ҳисобот тақдим этади.

 Фонд хар йили олдинги ўз фаолияти тўғрисида қуйидагиларни ўз ичига олган ҳисоботни  эълон қилади :

 - фонднинг   ҳисобот давридаги фаолияти шархини, бу фаолият фонднинг  Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларга  мувофиқлиги даражасини       кўрсатган ҳолда; 

 - фонднинг йиллик молиявий ҳисоботини, аудиторлик ташкилотининг ҳулоса сини кўрсатган ҳолда;

 - фонд олган ихтиёрий ҳайриялар тўғрисидаги маълумотларни;

 - фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари (фойдаси)

 тўғрисидаги маълумотларни, бу даромадларнинг келиб чиқиш манбаларини алохида-алохида кўрсатган ҳолда;

 - ҳаражатлар умумий суммасини, фонд фаолиятининг айрим турлари  бўйича ва маъмурий харажатлар бўйича алохида-алохида  кўрсатган ҳолда;

 - фонд Устави ва фонд органларидаги ўзгаришлар  тўғрисидаги маълумот-ларни;

 - фонднинг Уставида ёки фонднинг васийлик кенгаши томонидан белгилан- ган бошқа маълумотларни.

      ХV. Фондни  тугатиш тартиби

Фондни тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Фондни тугатиш манфаатдор шахсларнинг аризасига асосан суднинг қарорига биноан амалга оширилади.

Фонднинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки фонднинг муассислари, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши, бошқаруви,  тафтиш комиссияси аъзолари ёки фонд ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва ундан фонд Уставида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни бажаришга сарфланади ёки хайрия мақсадларида фойдаланилади.

ФОНД  БОШКАРУВИ РАИСИ                                                                 А.МИРЗАХМЕДОВ

 

-->