+998(71) 245-34-05

Ҳисобот мазмуни

Ўтган йиллар давомида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди,  ижтимоий шериклик асосида   кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб, ўз диққат-эътиборини қаровичиси йўқ, яккахол, ёшлари улғайган, дардманд, иқтисодий ўта мухтож кишиларга, кўп болали оилаларга қаратиб, белгиланган режалар асосида:

         - ёшлари улғайган, якка-ёлғиз, қаровчиси ва боқувчиси бўлмаган кишиларни хар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда, аҳолига кўрсатилаётгн ижтимоий ёрдамни янада яхшилашга хисса қўшиш мақсадида озиқ-овқат, кийим-кечак, моддий ёрдамларини ташкил этишга;       

         - имконияти чекланган, ўзгалар парваришига мухтож ногирон болалар учун зарур бўлган дори-дармон воситалари, хўжалик анжомлари, гигиеник воситалар, тиббий анжомлар хамда молиявий ёрдамлар уюштиришга;

         - меҳр-шафқат ва ҳайри-эхсон амалларини тарғиб қилувчи хамда фуқаролар саломатлигини яхшилаш йўлида фаолият кўрсатаётган давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилишдаги тадбирларни кўллаб-қувватлашга;

         - инсонпарварлик ёрдами зарур бўлган оилаларга, меҳнатга лаёқатсиз кишиларга, табиий офат, бахтсиз ходисалардан азият чеккан шахсларга ижтимоий ва ўта зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатишда 50 ортиқ дардманд кишиларни республикамиз, АҚШ, Германия, Малайзия, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Россия давлатларининг неврология, кардиология, онкология марказларида даволанишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга;

         - соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашда,  аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида тиббиёт муассасаларининг ахборот локал тармоқларини компьютерлар билан жихозлашга, замонавий, юқори  сифатли, сўнгги русмдаги (МS SONJFCE R-3) ультратовушли сканерлар, компьютер тамогрофлари учун (SOMATOM Senseation) ренген  тиббиёт ускуналари,  хамда 20 дан ортиқ тиббиёт муассасаларида қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашда хомийлик тадбирларини амалга оширишга:

- 2014 йил “Соғлом бола  йили” якуни бўйича – 1.483.695.473 сўм;

- 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” якуни бўйича – 1.182.079.624 сўм;

- 2016 йил “Соғлом она ва бола  йили” якуни бўйича – 1.663.974.729 сўм

сарф этди.

-->