+998(71) 245-34-05

Фонднинг мақсад ва вазифалари

  Фонднинг  мақсади    

- жамиятда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу

ғояларни,  халқимиз табиатига хос бўлган юксак одамийлик фазилатларини ўзида мужассам этган азалий урф-одат ва анъаналарнинг қарор топишига кўмаклашиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислохатларда кўмаклашиш ва хамкорлик қилиш, одамларнинг маиший ҳаёти ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашишдан иборатдир.

 Фонднинг  вазифалари

-эътибордан четда қолган якка-ёлғиз, ёшлари улғайган, қаровчиси ва боқувчиси бўлмаган кишиларга, эҳтиёжманд оилаларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни хар томонлама моддий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ахолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни янада яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида,  меҳнат жамоалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ишбилармонлар ва тадбиркорларнинг куч-ғайратларини кўнгилли асосда бирлаштириш;

-аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларда қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жихозлаш ишларида, соғлиқни сақлаш тизимида мехнат қилаётган ходимларни малакасини ошириш мақсадида хорижий давлатларда ўқитиш хамда рағбатлантиришда хомийлик қилиш;

-меҳр-шафқат ва ҳайри-эхсон амалларини тарғиб қилувчи хамда фуқаролар саломатлигини яхшилаш йўлида фаолият кўрсатаётган давлат, жамоат, хусусий ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик қилиш;

-инсонпарварлик ёрдами зарур бўлган оилаларга, ногиронларга, якка-ёлғиз қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз кишиларга, табиий офат, бахтсиз ходиса- лардан азият чеккан шахсларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб, васийликка мухтож кишиларнинг муаммоларига жамоатчилик ва меҳнат жамоаларининг эътиборини  жалб қилиш, уларга ижтимоий ва ўта зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида кўнгилли бадаллар ва ҳайриялар тўплаш;

-беморлар, қариялар ва якка-ёлғиз, ишга лаёқатсиз фуқароларга ижтимоий-тиббий ва бошқа турдаги ёрдамларнинг истиқболли, фондга тегишли дастурларни ишлаб чиқиш хамда уларни бажаришда фаол иштирок этиш;

-мавжуд имкониятлардан фойдаланилган холда, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар хисобида турган ёши улуғ қарияларга, беъдаво дардга чалинган якка-ёлғиз кишиларга, саломатлик ва саломатликни қайта тиклаш марказларида даволанишлари учун моддий ёрдам бериш;

-ахоли ўртасида зарур тушунтириш ва тарғибот ишларини кенг олиб бориш;

-турли мамлакатлар жамоатчилиги ва халқаро ташкилотлар билан ҳайрия ва ижтимоий фаолият соҳасида тажриба алмашиш мақсадида амалий алоқаларни  ва хамкорликни йўлга қўйиш.     

-->