+998(71) 245-34-05

Кекса ва ногиронларни ижтимоий қўллаб қувватлаш

“Кексаларни эъзозлаш йили” да Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фондининг “Кекса ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳаёт даражаси сифатини юксалтириш” мавзусидаги ижтимоий лойихаси Парламент комиссия қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат – нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилди. Ушбу давлат ижтимоий буюртмаси “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг асосий максад ва вазифаларидан келиб чиккан холда ишлаб чиқилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида жойлашган, “Мурувват” уйларида яшаётган, кекса ва ногиронларни, кундалик хаётда зарур булган, (ётоқ жилдлари, шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак, пойабзаллар) анжомлар билан таъминлаш, турли хил маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш лойиханинг асосий вазифаларидан бири деб белгиланди. Мазкур вазифаларни амалга ошириш натижасида лойиҳа давомида 1100 нафар кекса ва ногиронлар, манзилли ижтимоий қўллаб-қувватланиб, малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди.

-->