+998(71) 245-34-05

Ҳисобот мазмуни

ЎЗБЕКИСТОН МЕҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК ЖАМОАТ ФОНДИНИНГ 2019 ЙИЛ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ

Бугунги кунда Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси барча давлат ташкилотлари, нодавлат муассасалар, таълим даргоҳларида қизғин муҳокама этилиб, унда кўтарилган долзарб масалалар ижроси бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Мурожаатномада кўтарилган хар бир масала бугунги куннинг хақиқатини, халқимиз олдида турган энг катта муаммоларни ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни қамраб олган. Айниқса, давлатимиз раҳбари халқнинг 12-15% бугун кам таъминланганлар каторида эканлигини айтди ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бирга, камбағалликдан чиқариб олишлари учун шароит яратиш зарурлигини ҳақидаги фикри кўпчиликни тўлқинлантириб юборди. Ўйлайманки, бу масалалар бўйича фондимиз ҳам ўзига тегишли хулосаларни чиқариб олади.

Инсон ва унинг манфаатлари устувор саналган юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат замирида халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш¸ айниқса эҳтиёжманд фуқароларни хар томонлама қўллаб-қувватлашдек олийжаноб мақсадлар мужассам.

 Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида жамоат ташкилотларининг иштироки тобора кенгайиб бормоқда. Буни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди томонидан хисобот даврида олиб борилган ишлар ҳам кўрсатиб турибди. Хусусан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлашда, соғлом турмуш тарзи ғояларини тарғиб қилишда жамоат фондимизнинг ҳам ўзига хос ўрни бор.

 Жамоат фонди 2019 йил даврида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ўзининг ижтимоий хамкори сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, Республика “Махалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис хузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, “INSPIRED” Масъулияти Чекланган Жамияти, “Ўзбекистон Овози” ва “Голос Узбекистана” газеталари ва бошқа бир қанча давлат, жамоат ташкилотлари билан яқиндан хамкорлик қилиб келди.

Ҳисобот даврида Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баённомаларида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор давлат идоралари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг жалб қилингани ҳам жамғарма фаолиятида ўзига хос янги даврни бошлаб берди.

Хусусан, мазкур баённомалар ижросини таъминлаш мақсадида жамоат фондининг мурожаатларига асосан 2019 йил давомида – 2.152.272.264 сўм ҳайрия маблағи жамоат фонди хисоб рақамига келиб тушди.

2019 йилда Жамоат фонди ва унинг вилоят, шаҳар ва туман ваколатхоналари хамда худудий муассасалари томонидан фуқароларнинг соғлиғини мухофаза қилишда, касалликка чалинган беморлар учун малакали шифокорлар маслаҳати ва даволаш ишларини уюштиришда, ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни озиқ-овқат, кийим-кечак ва дори-дармонлар билан таъминлашда бир қанча ҳайри-эхсон, хомийлик ишларни амалга оширдилар.

 Жамоат фонди хисобот даврида белгиланган режалар асосида:

- ёшлари улғайган, якка-ёлғиз, қаровчиси ва боқувчиси бўлмаган кишиларни хар томонлама моддий ва маънавий жихатдан қўллаб-қувватлаш, ахолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамга ҳисса қўшиш мақсадида махалла фуқаролар йиғинлари, Хотин-қизлар қўмиталари, жамоат фонди ваколатхоналари ва худудий муассасалари, ногиронлар жамияти мурожаатлари хамда фуқароларнинг аризаларига асосан озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, хўжалик анжомлари бошқа бир қанча моддий ёрдамларни ташкил этишга 168.454.493 сўм ;

 Меҳр-шафқат ва ҳайр-эҳсон амалларини тарғиб қилувчи, фуқаролар саломатлигини яхшилаш йўлида фаолият кўрсатаётган давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорлик килишдаги тадбирларини қўллаб-қувватлаш учун 64.000.000 сўм ; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 21 майдаги қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги 20-4/243/1-сонли мурожаатига асосан “Меҳр” дастурида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур дори-дармон ва тиббий буюмларни харид килишга 11.640.455 сўм; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги “Мурувват” ва “Саховат” интернат уйларида яшовчи ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун эстрада юлдузлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги нинг 28 йиллигига бағишланган хайрия гала-концертини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги 2-сонли мажлис баёнига асосан ўтказилган хайрия гала-концертига Қорақал поғистон Республикаси ва вилоятлардан келган меҳмонларни жойлаштириш, овқатлантириш билан боғлиқ бўлган харажатлар амалга оширга 19.125.000 сўм маблағ сарфланди.

 Инсонпарварлик ёрдами зарур бўлган меҳнатга лаёқатсиз, дардманд кишиларга ижтимоий ва ўта зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатишда, дардманд кишиларни республикамиз хамда хориждаги тиббиёт марказларида даволанишларини қўллаб-қувватлашга хусусан:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхонасига, жамоат фондига мурожаат этаётган фуқароларнинг муаммоларини хал этиш хамда аҳолининг хуқуқ ва манфаатларини химоялаш, кам таъминланган, меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фондига ажратилган маблағлар хисобидан академик В.Вохидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган илмий-амалий Хирургия Марказида 27 беморни жаррохлик амалиёти орқали даволашга - 525.400.128 сўм, Республика Ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий Марказида 22 беморни жаррохлик амалиёти орқали даволашга - 245.000.000 сўм, Республика Ихтисослаштирилган Травматология ва ортопедия Марказида 18 нафар беморга эндопротез қўйиш ва жаррохлик амалиёти орқали даволашга - 332.255.700 сўм, Республикамизнинг Ихтисослаштирилган Терапия ва тиббий реабилитация, Онкология ва радиология, Нейрохирургия , Кўз микрожаррохлиги, Нефрология ва буйрак трансплантацияси, Эндокринология илмий-амалий тиббиёт Марказларида, Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти хамда Тошкент Тиббиёт Академиясининг кўп тармоқли клиникаларида 83 нафар беморларни даволаш билан боғлиқ бўлган харажатларга - 151.851.618 сўм маблағ йўналтирилди.

 Зарур бўлган жаррохлик амалиётида ишлатиладиган материаллар, дори воситалари, кардиостимулятор, окклюдер, кохлеар импланти, эшитув аппаратини харид қилишга - 137.720.368 сўм, Россия Федерацияси, Москва шаҳридаги И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат университетининг клиник шифохонасида, Н.Н.Блохин номидаги илмий-амалий Онкология Марказида, Д.Рогачев номидаги болалар гематология, онкология ва иммунология илмий-клиника Марказида, Германия давлатининг “Universitatsklinikum Erlangen” клиникасида, Ҳиндистон давлатининг “Fortis Memorial”, “Narayana Super Specialty Hospital” клиникаларида 6 нафар беморни даволанишларига -394.226.231 сўм маблағ йўналтирилди.

Бугунги кунда INSPIRED (Инспайрд) Масъулияти чекланган Жамияти билан хамкорликда “пейком” системасидаги интернет–экватринг технологияси асосида “пейми” базасида хайрия маблағларини марказлашган холда йиғиш бўйича лойиха амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа асосида келиб тушган маблағлар хайри-эхсон тадбирларини қўллаб-қувватлашга, оғир дардга чалинган болаларнинг дори-дармони хамда тиббий муолажаларига йўналтирилиши режалаштирилган.

 Хисобот даврида жамоат фонди хисоб рақамида йиғилган - 38.036.385. сўм маблағ ушбу лойиҳанинг хайрия-эхсон тадбирлари ни қўллаб-қувватлашга қаратилди.

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари !

 2019 йилнинг 31 декабрига кадар Президентнинг Халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхонасига, жамоат фонди Бошқарувига мурожаат этган фуқароларимиздан, Тиббиёт муассасалари, хокимликлардан, ташкилотлардан, махалла фукаролар йигинилардан келган ариза-мурожаатлар 78 та бўлиб, ариза-мурожаатларнинг асосий мазмуни ижтимоий ёрдамга мухтож фуқароларни даволанишларида, жаррохлик амалиётида ишлатиладиган материаллар, эндопротезлар, дори воситалари билан таъминлашда хомийлик ёрдами кўрсатилиши сўралган. Барча ариза-мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, хал этилди.

 Хисобот даври якунига кўра жамоат фондининг жами харажатлари –2.219.227.185 сўмни, ҳайрия-эхсон, хомийлик харажатлари эса – 2.049.673.993 сўмни ташкил этиб, жамоат фондининг Хисобот давридаги ҳайрия-эхсон, хомийлик харажатлари жами харажатларига нисбатан - 92,4 % ни, хўжалик харажатлари эса - 7,6 % ни ташкил этди.

 Хисобот даврида Қашқадарё, Жиззах, Бухоро худудий муассасалари, Сирдарё, Наманган вилояти ваколатхоналари ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этишда ўз имкониятлари даражасида қатнашиб, мурувватга мухтож оилаларни, шифохоналарда даволанаётган, моддий етишмовчиликдан қийналган кишиларни, эҳтиёжманд ногиронларни дори-дармон, озиқ-овқат, кийим-кечаклар билан таъминлашда, уларни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини мухофаза қилиш борасида бир қанча тадбирларини жойлардаги хокимликлар, Хотин-қизлар қўмиталари, “Махалла”, “Нуроний” жамғармалари билан хамкорликда амалга оширдилар.

 Жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий муассасаси хисоб рақамига 2019 йил давомида 225.000.000 сўм маблағ хомий ташкилотлар томонидан келиб тушган.

 Хисобот даврида Давлат дастури хамда ўз иш режасига асосан кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ёрдамга мухтож, соғлиғини тиклаш учун мурожаат қилган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш учун, малакали тиббий мутахассис маслахатини олишда, даволанишда зарур дори-дармон ва тиббий анжомлар билан таъминлашга – жами йил давомида - 92.000.000 сўм маблағ сарф этилди.

 Жамоат фондининг Бухоро вилояти худудий муассасаси 2019 йил давомида ўз иш режасидан келиб чиққан холда аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатлами бўлган якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, кам таъминланган оилаларни шароитларини ўрганган холда, эхтиёжи бўлганларга комммунал тўловларни тўлаш, кўзойнак билан таъминлаш, тиш протезлари қўйилишида кўмаклашиш, кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаш, ўқув марказлари орқали касбга йўналтириш каби вазифаларни амалга ошириб келди,

 Жиззах вилояти худудий муассасаси Хисобот даврида Давлат дастури хамда ўз иш режасига асосан вилоят хокимлиги билан хамкорликда кам таъминланган оилаларни, ёлғиз қолган кишиларни ва ногиронларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор ҳайри-эхсон тадбирларни амалга оширди.

2019 йил давомида 350 нафар кам таъминланган, ута мухтож фуқароларга ҳайри-эхсон ёрдамларини уюштиришга - 71 млн. 250 минг сўм; пахта йиғим–теримида иштирок этган теримчиларни озик-овкат махсулотлари ва совғалар билан хомийлик маблағи хисобидан рагбатлантиришга – 948.231.000 сўм;

 Мирзачўл тумани худудий муассасаси йил давомида мухтож, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилаларни куллаб кувватлашга – 91.070.000 сўм; пахта йиғим–теримида иштирок этган теримчиларни озик-овкат махсулотлари ва совғалар билан рағбатлантиришга – 450.400.000 сўм;

 Зомин тумани худудий муассасаси йил давомида 60 та оилага ҳайри-эхсон ёрдамлари учун – 10.0 млн сўм сарф этилди.

 Жамоат фондининг Жиззах вилояти ва туман худудий муассасалари томонидан 2019 йил давомида – 1.571.201.000 сўмлик хайрия ишларини амалга оширилди.

 Жамоат фондининг Қашқадарё вилояти худудий муассасасини Хисобот даврида фаолиятини қўллаб-қувватлашда давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ва ишлаб чиқариш корхоналарини жалб қилиш борасида Вилоят хокимининг кўмагида Вилоят худудий муассасасининг мурожаатига асосан ташкилотлардан 30.898.000 сўм ҳайрия маблағи келиб тушган.

 Йил давомида Қашқадарё вилояти худудий муассасаси вилоят туманларининг чекка қишлоқларидаги аҳолининг ижтимоий химояга мухтож қатламлари, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ота-онасиз етимлар, кам таъминланган оилаларнинг ногирон фарзандларига, афғон уруши қатнашчиларига, Ватанимиз чегараларини қўриқлашда вафот этган харбийларнинг оилаларига, вилоятдаги «Гўдаклар», «Меҳрибонлик ва Мурувват » уйларига ижтимоий-иқтисодий кўмак курсатилди. Вилоятнинг барча туманларидан ариза билан мурожаат қилган 65 нафар ижтимоий химояга мухтож фуқаролар Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган холда Республика ва вилоят марказий шифохоналарида имтиёзли йўлланмалар билан даволанишлари уюштирилди.

 Вилоят худудий муассасасининг Миришкор ва Косон туманларида 2019 йилда ариза билан ёрдам сўраб, мурожаат қилган 31 нафар ўта мухтожларга - 9.500.000 сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак тарқатилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган «Махалла» худудларида спорт клубини яратиш, унда ёшлар ва хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортнинг миллий турлари, халқ ўйинлари билан фаол шуғулланишида шарт-шароит даражасини ошириш лойиҳасига – 30.000.000 сўм грант маблағи ажратилди. Бугунги кунда лойиҳа тадбирлари тасдикланган режага асасан Қарши шаҳрида амалга оширилмокда.

 Хисобот даврида хамкор ташкилотлар билан бирга ўтказилган хайри-эхсон тадбирларини куллаб кувватлашга – 170.222.000 сўм сарф этилди.

 Наманган вилояти фонд ваколатхонаси 2019 йил давомида фонд Устави талаблари хамда иш режаси асосида фаолият кўрсатиб, ёлғиз қарияларга хамда кам таъминланган мухтож фуқароларга, ногиронларга моддий ва маънавий ёрдам беришдек ҳайрия ишларини амалга ошириб келди.

 Йил мобайнида ногиронлар, кам таъминланган оилаларга, уйлари бузилган фуқароларга хомийлар томонидан молиявий кўмаклар уюштирилди.

 Наврўз байрами, 1- июнь – Болаларни химоя қилиш, Ёшлар ва Халқаро Ногиронлар кунларига хомийлар томонидан эҳсон ва хадялар берилди. Ўзгалар ёрдамига мухтож якка-ёлғиз қарияларга, нафақахўрлар, ногиронларга ижтимоий-тиббий ёрдам хизматлари ваколатхона ва ижтимоий шерик вакиллари томонидан кўрсатилди. Кам таъминлаган оилаларнинг фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларга «Ҳаёт» Арт-студио маҳорат мактабида тўгараклар ташкил этилди.

 Хисобот даврида вилоят ХДП кенгаши, Меъморлар уюшмаси, ёшлар ижтимоий-кўнгиллилар «Твори добро», «Саховатли инсонлар», «Подари улқбку» каби ижтимоий гуруҳлар билан ижтимоий шериклик асосида фаолият олиб борилди.

 Наманган вилояти ваколатхонаси 2019 йил давомида жами - 15.000.000 сўм маблағни хайри-эхсон тадбирларига сарф этди.

 Жамоат фондининг Сирдарё вилояти ваколатхонаси Хисобот даврида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Ногиронлар жамияти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўрта-махсус касб-хунар таълими бошқармаси, «Нуроний» жамғармаси, “Соғлом авлод”, «Махалла» хайрия жамоат фондлари, Халқ таълими бошқармаси бошка бир ташкилотлар билан хамкорликда якка-ёлғиз, қийналган ва кам таъминланган фуқароларнинг мурожаатларига асосан Мирзаобод, Сардоба, Сайхунобод, Боёвут, Сирдарё туманларидаги 21 нафар мухтож фуқаролар вилоят шифохоналарида соғломлаштирилди. Вилоят ваколатхонасининг молиявий ҳолатини барқарорлаштириш мақсадида ваколатхона қошида “Урология”, “Стоматология” хоналари ташкил этилиб, бугунги кунда лицензия асосида фаолият олиб бормоқда.

 Йил якунига кура 137 нафар ижтимоий кийналган фуқаролар ушбу масканларда бепул даволаниб, соғлиқларини тикландилар.

 Хисобот даврида кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ёрдамга мухтож, соғлиғини тиклаш учун мурожаат қилган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, даволаш - 67.150.000 сўм маблағ сарф этилди.

 Жамоат фондининг Навоий, Хоразм вилоят ваколатхоналари хисобот даврида ўз фаолиятларини имконият даражасида олиб боришди.

 Жамоат фондининг Тошкент вилояти худудий муассасаси хисобот даврида ўз фаолиятини айрим сабабларга кўра амалга ошира олмади.

 Бугун хар бир вилоят ваколатхона ва худудий муассаса рахбари Хисобот даврида амалга оширган фаолиятлари, фаолиятдаги муаммолар ва фаолиятни такомиллаштириш юзасидан маълумот беришлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Хисобот даврида оз иш қилинмаган, аммо келажакда олдимизда бундан хам кўпроқ ва масъулиятли вазифалар турибди. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, Фонднинг вилоят, туман, шаҳар ваколатхоналари ва худудий муассасалари рахбарлари, жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган фаоллар, Васийлик кенгаши, Бошқарув ва Тафтиш комиссияси аъзолари томонидан жамоат фондини ривожлантириш, нуфузини оширишда жуда катта ишлар амалга оширилди. Ана шу сабабли барчангизга жамоат фондининг Васийлик кенгаши ва Бошқаруви номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

 

-->