+998(71) 245-34-05

Жамғармага келиб тушаётган маблағлар ва уларнинг сарф этилишига оид маълумотлар маълум қилинди

13.04.2020

"Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди бошқарув раиси Aсрол Мирзаҳмедов жамғармага келиб тушаётган маблағлар ва уларнинг сарф этилишига оид маълумотларни тақдим этди.

10 апрелга қадар, фонд ҳисоб-рақамига 57 миллиард 613 миллион сўмдан ошиқроқ миқдорда ҳомийлик маблағлари келиб тушди.

Жисмоний шахсларнинг улуши — 2 миллиард 370 миллион сўмдан кўпроқ.

10 апрел кунига қадар 5 миллиард 767 миллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.

Фондга келиб тушаётган маблағлар қандай тартибда сарф этилмоқда?

коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларига дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини сотиб олишга;

коронавирус тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган даволаш-профилактика муассасаларида дезинфекция тадбирларинин амалга ошириш учун дезинфекцияловчи восита ва асбоб-ускуналарни, шунингдек, тиббиёт асбоб-ускуналари ва махсус транспорт воситаларини сотиб олишга;

коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, профилактика ва тарғибот ишларига;

тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантиришга.


koronavirusinfouz